ЭЪЛОН!
Кредит ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, кредит ҳисоботларини оптималлаштириш ва уларнинг нархларини пасайтириш орқали банк ва нобанк ташкилотларига янада қулайликлар яратиш мақсадида:
2021 йил 1 августдан:
- “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюросининг хизмат турлари таркибидаги “1.4. Кредитный отчет “Статистика запросов” кредит ҳисоботининг 1 донаси учун БҲМнинг 0,01 баравари миқдорида хизмат ҳақи белгиланмоқда (аввал БҲМнинг 0,03 баравари миқдорида бўлган);
- “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюросининг хизмат турлари таркибидаги “1.6. Сокращенный вид Кредитного отчета 1.5. (содержание индивидуально согласуется с пользователем)” кредит ҳисоботи “1.5. Сокращенный вид кредитного отчета (содержание индивидуально согласуется с пользователем)” кредит ҳисоботига ўзгартирилмоқда ва 1 донаси учун БҲМнинг 0,05 баравари миқдорида хизмат ҳақи белгиланмоқда (аввал БҲМнинг 0,08 баравари миқдорида бўлган);
- “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюросининг хизмат турлари таркибидаги “1.5. Кредитный отчет, состоящий из кредитных отчетов 1.3 и 1.4.” кредит ҳисоботи бекор қилинмоқда.