«КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР»    

Новости



Кредит тарихингизни билиш нима учун керак?

Ҳозирги кунда аҳолининг кўп қисми нафақат тадбиркорлик қилиш, балки уй, автомобил, маиший техника ва жиҳозлар олиш, тўй ўтказиш, фарзандининг контракт пулини тўлаш каби турли эҳтиёжларини қондиришда кредитдан фойдаланмоқда. Лекин... Сизга қарз бериш рад этилса Бир қанча тегишли ҳужжатларни тўплаб, банкка борсангиз-у, сизга қарз бериш рад этилса, хафсалангиз пир бўлиши аниқ. Аслида кредит беришни рад этишнинг асосий сабаби салбий тарихга боғлиқ. Aгар сиз аввал ҳам кредит олиб, уни тўлашни кечиктирган бўлсангиз, бу кейинги мурожаатга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Борди-ю, хатолик юзага келган бўлса, буни аниқлаштириш ва тўғрилаш мумкин. Бунинг учун Ягона порталда рўйхатдан ўтсангиз кифоя. Унинг ёрдамида кредит тарихингизни онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўласиз. Агар эски кредитингизни аллақачон тўлаб, янгисини олмоқчи бўлсангиз Янги кредит олиш учун ариза беришдан олдин Ягона портал орқали кредит тарихингизни текшириб кўринг. Эски кредингизнинг аллақачон ёпилганига яна бир бор ишонч ҳосил қилинг. Бу кутилмаган рад жавобини олишдан сақлайди ва вақтингизни тежайди. Кредит тарихи йилига бир марта бепул тақдим этилади. Ноқонуний кредит олишдан ҳимояланинг Сизнинг номингизга фирибгарлар томонидан кредит олинмаганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳам кредит тарихини текшириш жуда муҳим. Албатта “СМС-хабар” хизматига уланинг. Шунда кимдир ноқонуний равишда номингизга кредит олмоқчи бўлса, бу ҳақда сизга хабарнома келади. Бундай вақтда дарҳол банкка мурожаат қилишингиз мумкин. Ягона порталда йўлга қўйилган ушбу хизмат орқали сиз нафақат турли ноаниқликларнинг олдини олишга муваффақ бўласиз, балки банкларга кўнглингиз хотиржам ва ишонч билан мурожаат қиласиз. Қуйидаги видеойўриқнома хизматдан фойдаланишингизни янада осонлаштиради: https://www.youtube.com/watch?v=9rMjo3eD2Vc
  • Дата добавления: 27.07.2021
  • Количества просмотров: 0