«КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР»    

Новости



“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси МЧЖ иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилди

2021 йил 18 июнь куни бўлиб ўтган “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси МЧЖ иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилишида Кредит бюронинг 2020 йилдаги хўжалик фаолияти, молиявий ҳолати ва амалга оширилган ишлари натижаси муҳокама қилиниб, ўтган йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва молиявий ҳисоботлари тасдиқланди ҳамда Кредит бюронинг хорижий мамлакатлар кредит бюролари билан истиқболли ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. 2020 йил мобайнида Кредит бюро томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўламини ошириш, янги мижозларни жалб қилиш, Кредит бюронинг АСОКИ тизимини ва қўшимча дастурларни янада такомиллаштириш, оптималлаштириш ва барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар давом эттирилди. Амалга оширилган ишлар натижасида ҳисобот йилида кредит ахборотидан фойдаланувчи ташкилотлар сони 76 тага кўпайиб, 222 тани (32 та тижорат банклари, 121 та нобанк ташкилотлари ва 69 та бошқа ташкилотлар (лизинг, суғурта ва ретейл) ташкил этди. Кредит бюро томонидан ўтган йилда жами 3 252,3 минг дона, шундан тижорат банкларига 2 614,9 минг дона ва нобанк ташкилотларга 637,4 минг дона кредит ҳисоботлари тақдим этилди (2019 йил мобайнида бу кўрсаткич мос равишда 2 637,7 минг дона, 2 524,5 минг дона ва 113,2 донани ташкил этган). Кредит бюро тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда коммунал ташкилотлар (“Тошиссиққуввати” ДУК ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг маълумотлар базасига ўрнатилган тартибда уланди ва улар билан ахборот алмашинуви тўлиқ йўлга қўйилди. Шунингдек, Кредит бюронинг халқаро миқиёсидаги нуфузини ошириш, хорижий мамлакатларнинг кредит бюролари ва кредит реестрлари билан кредит ахбороти алмашинуви борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашиш ва амалиётга қўллаш бўйича истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида, “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси МЧЖ иштирокчиларининг йиғилиши қарорига мувофиқ, Кредит бюрони “Евроосиё давлатларидаги кредит маълумотлари провайдерлари Ассоциацияси”га аъзо бўлишига розилик берилди (ҳозирги кунда мазкур Ассоциацияга Қозоғистон, Украина, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларидаги Кредит бюролар тўлақонли аъзо ҳисобланади).
  • Дата добавления: 29.06.2021
  • Количества просмотров: 0