КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР
«КРЕДИТНОЕ БЮРО «КРЕДИТНО-ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИТИЧЕСКИЙ ЦЕНТР»    

статистика

 

Фуқаролар томонидан  олинган кредит тарихи ҳисоботлари юзасидан

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТ

(2021 йил январь-сентябрь)

 

Кредит бюро томонидан фуқароларга янада қулайлик яратиш, аҳолининг молиявий саводхонлигини ва оммабопликни ошириш мақсадида 2021 йилнинг февраль ойида янги форматдаги кредит тарихи (“Скоринг КИАЦ” билан биргаликда) маълумотини масофадан туриб онлайн тарзда Кредит бюро веб сайти орқали (идентификациядан ўтиш орқали) олиш имконияти йўлга қўйилди (www.infokredit.uz).

Жорий йилнинг июль ойидан эса мазкур ҳисоботни давлат хизматлари ягона интерактив портали (www.my.gov.uz) орқали ҳам онлайн равишда олиш имконияти яратилди. Мазкур сайъи ҳаракатлар натижасида бугунги кунга келиб, яъни жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида фуқаролар томонидан ушбу сайтлар орқали олинган кредит тарихининг сони 93 838 донани ташкил этди. Бу давргача фуқароларнинг кредит тарихига оид маълумотлар фақатгина улар томонидан тўлдирилган ёзма аризага асосан тақдим этилган (Мисол учун, кредит бюро томонидан фуқароларга 2019 йилда 131 та, 2020 йилда 154 та кредит тарихи маълумотлари тақдим этилган).

 

1-диаграмма (январь-сентябрь 2021 й.)

Умумий сони - 93 838

 

1.1 – диаграмма (январь-сентябрь 2021 й.)

Умумий сони - 93 838

1 ва 1.1-диаграммаларда фуқаролар томонидан “www.infokredit.uz” ва “www.my.gov.uz” сайтлари орқали олинган кредит тарихига оид маълумотларнинг сони кўрсатиб ўтилган (Маълумот учун, “www.my.gov.uz” сайти орқали кредит тарихини тақдим этилиши 2021 йилнинг июль ойидан ишга туширилган).

1.2 – диаграмма (январь-сентябрь 2021 й.)

Умумий сони - 93 838

1.2– диаграммада онлайн тарзда кредит тарихини олиш имкониятини яратилиши фуқароларга нафақат масофадан туриб кредит тарихини олиш, балки кредит тарихини мунтазам равишда назорат қилиб бориш имконини бериш билан бир қаторда ушбу маълумотлар фуқароларнинг кундалик ҳаётида нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлиги улар томонидан онлайн тарзда маълумотни олишга бўлган қизиқишлари ойдан-ойга ўсиб бораётганидан кўриш  мумкин. Шунингдек, “www.infokredit.uz” сайти орқали SМS – хабарномани ёқиш имконияти ҳам яратилган бўлиб, мазкур хизмат турида фуқароларнинг кредит тарихи бўйича қайсидир кредит ташкилоти томонидан Кредит бюрога сўров берилганда фуқарога шу заҳоти бепул SМS хабар келади.

 

2-диаграмма (январь-сентябрь 2021 й.)

Умумий сони - 93 838

2-диаграммада 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 93 838 дона кредит ҳисоби фуқароларга тақдим қилингани, шундан 56 755 дона (60%) эркаклар ва 37 083 дона (40%) аёл кишилар томонидан олингани кўрсатиб ўтилган.

3-диаграмма (январь-сентябрь 2021 й.)

Умумий сони - 93 838

 

3-диаграммада кредит тарихини олган фуқароларнинг ёшлари тўғрисидаги маълумот кўрсатилган. Мазкур диаграммада кўриб турганимиздек олинган кредит тарихининг катта улуши 26 – 35 ёшдаги фуқароларни ташкил этмоқда (38 527 дона ёки 41%)

4-диаграмма (январь-сентябрь 2021 й.)

Умумий сони - 93 838

 

4-диаграммада кредит тарихи маълумотлари олинишини ҳудудлар қирқимида кўришимиз мумкин. Кўриб турганимиздек кредит тарихини олган фуқароларнинг катта қисми Андижон вилояти (19,6%), Тошкент вилояти (13,2%) Тошкент шаҳри (11,4%) ва Фарғона вилоятига (11,05%) тўғри келмоқда.

5-диаграмма (январь-сентябрь 2021 й.)

Умумий сони - 93 838

 

5-диаграммада олинган кредит тарихи маълумотларидаги Скоринг баллари кўрсатилган. Шунингдек, Скоринг балл маълумотларининг улуши фуқароларнинг жинси кесимида ҳам акс эттирилган. Олинган кредит тарихи маълумотларида асосий катта қисм яъни, 72 %и 201 дан 300 гача (ўртача) бўлган Скоринг баллига тўғри келмоқда